Гувер тўғони, Орегон гирдоби ва тепага талпинадиган шаршара: Гравитацияга қарши турадиган жойлар
Айтишларича, бу дунёда Ернинг тортишиш кучи таъсир қилмайдиган ҳеч нарса йўқ ва ҳавога кўтарилган ҳар қандай нарса, у оғирми ёки енгил, суюқ ёки қаттиқ бўлишидан қатъий назар, албатта қулаб тушади. Шундай бўлса-да, сайёрада кишини ҳайратга соладиган табиатдаги тортишиш кучи иш бермайдиган баъзи жойлар мавжуд.
Гувер тўғони, Невада
Колорадо дарёсининг Қора дарасида қурилган камар шаклидаги Гувер тўғони Американинг иккита - Аризона ва Невада штатлари чегарасида қурилган. Бу ерда тортишиш кучи ишламаётганини кўриш ва ишонч ҳосил қилиш учун оддий тажриба ўтказиш кифоя. Шунчаки шишадаги сувни тўкиб ташлаган киши сувнинг пастга тушмасдан, юқорига қараб “учиб” кетишини кузата олади.
Англиядаги тескари шаршара
Англияда суви тескари йўналишда, яъни пастдан тепага оқадиган шаршара бор. Бу шаршара Хейфилд яқинидаги Дербишир чўққиси ҳудудида жойлашган.
Фотосуратда дарёнинг маълум бир нуқтага қуйилиб, кейин тескари йўналишда оқиб чиқиши тасвирлаб берилган. Бу ердаги шамол босими жуда кучли бўлиб, у сувнинг юқорига оқиб чиқишига сабаб бўла олади, деган тахминлар бор.
Орегон гирдоби
Орегон штатидаги Голд Ҳилл шаҳри йўл четида жуда машҳур жой бор. Қадимда яшаган одамлар эса манзилгоҳни ташлаб кетган ва маълум муддатгача бу ерга келиш тақиқланган. Ҳозирда одамлар у ерда содир бўладиган жуда ғайриоддий нарсаларни бошдан кечириши туфайли диққатга сазовор жойни зиёрат қилишни яхши кўришади. Бу ерда ҳар доим тик туриб, ерга йиқилмайдиган супурги бор, тўплар ҳатто текис юзаларда ҳам думалаб юради. Кўпчилик бундай ғалати ҳодисаларнинг сабабини аниқлаш учун махсус қурилмалардан фойдаланди, бироқ ҳолатнинг асл сабабини ҳали ҳеч ким аниқлай олганича йўқ.