“Мен Малика Дианаман!”. Болакай ўзининг ўтган ҳаёти ҳақида гапириб берди
Австралиялик етти ёшли Билли Кемпбелл ўтган ҳаётида малика Диана бўлганлиги ҳақида даъво қилмоқда. Масалан, у “ўз тойчоқларини” кўп эслайди - бола шаҳзодалар Уильям ва Гаррини шундай деб чақиради. Билли Кемпбеллнинг ота-онаси ўғлига қироллик оиласи аъзолари ҳақида ҳеч нарса айтиб бермаганликларини таъкидлайди, бироқ болакай уларга мунтазам марҳум малика ҳаётининг унчалик маълум бўлмаган тафсилотларини айтиб беради.
Леди Ди “реинкарнация”си
Билли Кемпбелл малика Диананинг ўлимидан 18 йил ўтгандан кейин туғилган. Ота-онасининг сўзларига кўра, икки ёшида тилга кирган бола ўзининг гўёки ўтган ҳаёти тафсилотларини эслай бошлаган.
Бу тасодифан содир бўлди. Билли қайсидир журналда малика Диана фотосуратини кўриб қолди ва “Оҳ, бу менинг ўтган ҳаётимда бўлган эди”, деб айтди.
Биллининг бу қилиғи ота-онасини қўрқитиб юборди: лекин бола тинмасдан Диана ҳаётининг ҳеч ким билмаган тафсилотларини айтиб берди. Мисол учун, бир куни у Диананинг туғилишидан олдин вафот этган акаси Жонни эслади. Билли, шунингдек, деворларида бир шохли ҳайвонлари бор катта қалъани тавсифлаб берди.Ажабланарлиси, Британия монархларининг Шотландиядаги қароргоҳи - Балморалнинг интерьерида айнан шундай бир шохли афсонавий ҳайвон безаги бор, табиийки, малика Диана у ерга ташриф буюриб турган. Балморал қалъасимавжудлиги ва фарзандининг уни батафсил тасвирлаб бериши ота-онани шошириб қўйди.
“Балморал Шотландиянинг тимсоли бўлган бир шохли ҳайвонлар билан боғлиқ”, дейишади экспертлар.
Билли Кемпбелл яқинда ота-онасини ўтган ҳаётидаги яна бир даҳшатли “хотира” билан ҳайратда қолдирди. У сиреналар жиринглай бошлаганида, “малика бўлишда тўхтагани”ни айтди.
Малика Диана 1997 йилнинг 31 августида автоҳалокатдан кейин касалхонада вафот этди. Лекин етти ёшли бола у қандай вафот этганиҳақида қандай билиши мумкин? Биллининг ота-онаси унга қироллик оиласининг тарихи ҳақида ҳеч нарса айтмаганини даъво қилади. Лекин уларнинг сўзларига ишониш мумкинми?
Ян Стивенсоннинг тадқиқоти:“Буреинкарнация бўлиши мумкин”
Канада ва Америка биокимёгари, психиатр Ян Стивенсон кўп йиллар давомида ушбу ҳодисани ўрганди. У турли мамлакатларга саёҳат қилиб, ўтмишдаги воқеалар ҳақида гапириб берган болалар билан мулоқот қилди.
Икки ярим мингга яқин бола иштирок этган тадқиқотда болалар ўзи илгари ҳеч қачон бормаган кўчалар, шаҳарлар ва уйларни тасвирлаб беришди. Баъзилар ҳатто ўзларининг тахминий ўтмишдаги танишларининг исмларини ҳам айтишди. Ажабланарлиси, болалар ҳикояларининг ярмидан кўпи тасдиқланди.
Шундай бўлсада, Ян Стивенсоннинг ҳамкасблари унинг тадқиқотларини танқид қилиб, психиатрнинг усулларини сохта фан намунаси деб аташди. Стивенсоннинг ўзи эса тадқиқотлари орқали у ҳеч қачон риенкарнация мавжудлигини исботлашга даъво қилмагани ва ҳодисани “Бу реинкарнациябўлиши мумкин” деб атаганини айтди.
Аксарият олимлар болалар тасаввурлари жуда яхши ишлайди ва ўтмишдаги ҳаёт ҳақидаги хотиралар чўпчак, болалар тафсилотларни телевизион дастурлар, фильмлар, китоблар ва суҳбатлар парчаларидан олади, деб ҳисоблашади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.