Мангу ёшлик: Ўсмирга ўхшаган эркакқаримаслик йўлини топди

 

Ким ҳам ҳар доим ёш, соғлом ва чиройли бўлишниорзу қилмайди? Дунёда бундай одам йўқ бўлсакерак. Афсуски, вақт муқаррар равишда олдингасилжиб, ҳаёт сандиғимизга йилларни қўшиб боради. АҚШнинг Детройт шаҳрида яшовчиБрэндон Майлз Мэй эса мўъжизавий тарзда унга16-18 ёшли ўсмирдан каттароқ кўринмасликимкониятини берган қариш жараёнинитўхтатувчи йўлни топа олди.

Дастлаб эркакнинг ғайриоддий тарзда ёшкўриниши билан қизиққан тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар унинг ҳақиқий ёшини билиб олганида, ишонишмади. Маълумотлар текшируви ҳамма нарсани ўз жойига қўйди. Улар ёшликнинг барча сеҳрли сирларини билишни истаб, Брэндонни сўроққа тутди.Ҳаммани ҳайратда қолдириб, унинг жавоблариниҳоятда содда бўлиб чиқди.
Брэндон тиббий ёзувчи бўлиб ишлайди (Тиббий ёзувчининг асосий вазифаси - маълум бир одамлар доирасига клиник ва илмий маълумотларни бирлаштириб, уларни тўғри тақдим этиш қобилияти). Касби ҳам маълум даражада унга ташқи кўринишини яхши сақлашда ёрдам беради. У келишган, соғлом, терисида ажинлари йўқ ёш йигитга ўхшайди.

Йигит ўзининг мангу ёшлик сирлари билан бажонидил бўлишади, унинг таъкидлашича, бу ерда ҳеч қандай ғайриоддий нарса йўқ. Гап ҳаттогенетикада ҳам эмас, у молекуляр биология соҳасидаги тадқиқотлар - биоҳакинг билан шуғуланиши боис бундай кўринишга эга бўлса бўлса, ажабмас. Биоҳакерлар “биологиядаги инновациялар ҳамма учун осон, арзон ва очиқ бўлиши керак, деб ҳисоблашади.

Эркак спиртли ичимликдан бутунлай воз кечганини тан олади. У сабзавот, мева ва балиқлардан ташкил топган парҳез тутишга алоҳида эътибор қаратади. Брэндон 19 ёшида ўз рационидан шакар, донмаҳсулотлари ва углеводларни чиқариб ташлаган. Бундай “тоза” меню унга ўзини 10 йил аввалгидек яхши ҳис қилиш имконини бермоқда.

Брэндоннинг яна бир сири - минимал жисмоний фаоллик бўлиб, ёзувчи ўз танасини машаққатли машғулотларга бўйсундирмайди. Йигит ҳаддан ташқари стресс тананинг қаритиб қўйишига амин.Жуссани сақлаб қолиш учун унга озгина машқ, йога ва сайр қилиш етарли. Брэндон масофадан туриб ишлайди, бу эса унга ҳам бўш вақт ва ҳам жисмоний фаолликни керакли даражада сақлаб туриш имконини беради.

Детройтлик ёзувчи ёшликни сақлаб қолиш учун фақат соғлом одатларга амал қилишнинг ўзи етарли эмаслиги ҳақида гапиради.

35 ёшли Брендоннинг фикрича, нафақатовқатланиши ва соғлом одатлар, балки ҳаётга бўлган ижобий руҳий муносабат унинг ёшкўринишига катта ҳисса қўшади. Унинг айтишича, у ўзига вақт ажратиш орқали келажагини белгилайди. Унинг ҳаётдаги ягона мақсади - абадий яшаш эмас, балки соғлиғини иложи борича узоқроқ сақлаб қолишдир.

Баҳора тайёрлади.