Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1-2 июль кунлари Самарқандда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

Бу ҳақда республика Гидрометеорология маркази хабар берди. Мутахассисларнинг айтишича, бугун, яъни 30 июнь ва 1 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 1-2 июль кунлари эса республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик ҳолатлардан 5-7 даража юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-45 даражагача етади.

Хусусан, Эрон ҳудудидан Туркманистон орқали иссиқ ҳаво кириб келаётгани боис Самарқанд вилоятида шу кунлари ҳаво бироз булутли бўлса-да, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ҳарорати бошқа кунлардагига нисбатан юқори бўлади. Кечаси 19 даража атрофида, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.

Соҳа мутахассислари бундай об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриб, бош кийим кийиб юриш, кўпроқ сув истеъмол қилишни тавсия этади.