11 йилдан буён баҳсли масала Иштихон туман ҳокимининг шахсан аралашуви билан ҳал этилди (видео)

Иштихон туманидаги Қўнғирот МФЙ, Тўқмоқ қишлоғида яшовчи Ойдинисо Ширинованинг уй-жой масаласидаги мурожаати туман ҳокимлигининг аралашуви билан ечим топди.

Ғани Ширинов ҳаёт кечирган ҳовлида икки ўғил Раззоқ Ширинов ва Одил Шириновлар оила аъзолари билан яшаб келади. Отаси оламдан ўтгач, ўртада низо бошланди. Келин Ойдинисо Ширинова “Қайнотамдан қолган ҳовли меники, йиллар давомида солиқ тўлаб келяпман” деб даъво қилди.

Кўп йиллардан буён ечими топилмаётган бу масала масъуллар томонидан жойига бориб ўрганилди. Туман ҳокими, туман ҳокимининг соҳага масъул ўринбосарлари, Самарқанд вилоят Иштихон тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат унитар корхонаси туман бўлими вакиллари суд томонидан муқаддам чиқарилган ҳукм ва маҳалла фаолларининг изоҳларига асосан талаш бўлган уй-жой ҳар икки томон ўртасида тенг тақсимланадиган бўлди.

Қолаверса, ҳаётнинг қоғозларда таъкидланмаган одамийлик қонунларини ҳам унутмаслик керак. Ака-ука мерос талашишини ҳеч ким оқламайди. Ҳар икки томон муросага келтирилди, масала жойида ижобий ечим топди.

Гулчеҳра Усмонова.

Олим Қўчқоров.