Самарқандда икки кунда 1286 ҳолатда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида Самарқанд вилояти ЙҲХБ томонидан тадбир ташкил этилди.

Вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2019 йил 11-12 октябрь кунлари “Автопатруль” рейд тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 1286 та, шундан  113 та маст ҳолда 52 та тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш, 2 та қайта жиҳозлаш қоидаларини бузиш, 65 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 196 та одам ташиш қоидасига риоя қилмаслик, 187 та йўл-белгиларига риоя этмаслик, 6 та телефондан фойдаланиш қоидабузарлиги, 28 та светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш, 175 ҳолатда хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 4 та суғурта полисисиз транспорт воситасини бошқариш, 421 та ҳолатда бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланиб, 183 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.