15 ёшли ўсмир ўзбошимчалик билан автомашинани бошқариб, 6 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлди
Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:30 ларда, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Раваллиқ МФЙ, Гулшан кўчасида, ҳайдовчи 1959 й.т. Т.Н. (эркак) “Газ-69” русумли транспорт воситасида стол-стулларни, шу кўчадаги яшовчи Н.З.нинг хонадонига олиб келган ва машинани қаровсиз қолдирган.
Бирга келган таниши, 2005 й.т. С.Э. (ўғил бола) автомобилни ўзбошимчалик билан ҳайдамоқчи бўлиб, юргазиб юбориши натижасида вояга етмаган пиёда, шу уйнинг олдида ўйнаб юрган, 2014 й.т. Б.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, вояга етмаган 6 ёшли Б.Х. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.