2019 йил Самарқанд вилояти ҳаётида (июль, августь, сентябрь)

Июль

9 июль - Самарқанд шаҳрида МДҲ мамлакатлари Туризм кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда биринчи туристик ярмаркаси бўлиб ўтди.

***

Самарқанд давлат университети ҳамда Япониянинг СОКА ва Когакуин университетлари ўртасида қўшдиплом таълим дастури бўйича битимлар имзоланди.

11 июль - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказида янги ташкил этилган “Start up” инкубатор марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

13 июль - Хитой Халқ Республикасининг хорижий корхоналарни ривожлантириш бўйича Хитой ассоциацияси (CODA) бош котиби Хэ Чжэньвей бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари Самарқандда маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди.

Хэ Чжэньвей: Ҳозир Ўзбекистонга инвестция киритиш учун қулай фурсат

20 июль - Булунғур туманида Фозил Йўлдош ўғли асос солган достончилик мактаби анъаналарини давом эттириш мақсадида “Бахшилар сайли” ўтказилди.

43_Булунғур бахшилар сайли.JPG

26 июль - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва вилоятнинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортининг 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган янги терминалини қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштиришга оид лойиҳа тақдим этилди.

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали атрофида 360 гектар майдонда туристик марказ қурилиши белгиланди.

photo5192878820124896150.jpgphoto5192878820124896155.jpg

***

Самарқанд вилояти 2019 йилнинг биринча ярмида мобиль алоқа абонентлари сони 2 миллион 126 мингтани, IPTV хизмати фойдаланувчилари сони 4,5 мингтани ташкил қилди. Интернетдан фойдаланувчилар 850 мингдан ортиқ. 2019 йил 6 ойида вилоят бўйича 335 километр оптик толали алоқа кабеллари тортилди.

***

2019 йилнинг  январь-июнь ойларида Самарқандга ташриф буюрган 1 миллион 433 минг туристнинг 227 минг нафарини хорижлик сайёҳлар ташкил этди.

***

Йилнинг биринчи ярмида 572 та лойиҳа бўйича 2,3 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 та лойиҳалар тўлиқ фойдаланишга топширилди. 4 минг 367 та янги иш ўрни яратилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича 88,2 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди.

Август

13 август - Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Самарқанд вилояти ва Корея Республикасининг ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Учрашувда умумий қиймати 130 миллион доллар бўлган 8 та меморандум имзоланди.

17-18 август кунлари - умумхалқ хайрия ҳашари юксак уюшқоқлик билан ўтказилди.

25 август - Самарқандга БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним ташриф буюрди.

ЮНЕСКО Бош директори Самарқандга келди

26 август - Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) шафелигида ташкил этилган анжуманда халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, дунёнинг 77 давлатидан архитекторлар, олимлар, халқаро экспертлар иштирок этди.

***

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Дунёнинг 85 давлатидан келган иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним табриклади.

***

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси номоддий маданий мероси халқаро ахборот ва ҳамкорлик маркази (ICHCAP) ўртасида Ипак йўлидаги маданий меросни сақлаш бўйича меморандум имзоланди.

28 август - “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Нормуродов Ҳасан Норбековичга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

30 август  -  “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали якунланди. Бош соврин - Гран-при Ўзбекистон вакили Меҳринигор Абдурашидовага насиб этди.

Сентябрь

5 сентябрь - Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ҳадис илми мактабида илк ўқув йили бошланди ва 100 нафарга яқин талабгорлар орасидан сараланган 12 нафар иқтидорли ёшлар таҳсилга киришди.

7 сентябрь - Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласида анжир сайли ўтказилди.

12 сентябрь - Қўқон шаҳрида ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали диорасидаги тадбирларда Самарқандлик новвойлар дунёга машҳур Самарқанд нонини Қўқонда тайёрлаб, фестиваль қатнашчиларига улашди.

15 сентябрь - “Мўъжиза” амфитеатрида Кураш миллий спорт тури куни  муносабати билан миллий кураш бўйича “Вилоят ҳокими соврини учун” халқаро кураш мусобақаси ўтказилди.

18 сентябрь -  Самарқанд эшкак эшиш канали атрофида туристик марказ қурилиши бошланди.

20 сентябрь - Мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳри мэри Мансур Яваш бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

22 сентябрь - Самарқанд шаҳри Бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF)га аъзо бўлди.

23 сентябрь - БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

24 сентябрь - Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университетига 2019/2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун “Orintation week”  ҳафталиги доирасида “Welcome to the University” номли тадбир ўтказилди.

27-28 сентябрь - Халқаро сайёҳлик куни муносабати билан Самарқандда “Silk road bazaar” миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали ўтказилди.

28 сентябрь - 38 нафар самарқандликлар “Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони билан тақдирланди.