2019 йилда Инвестиция дастури асосида боғчалар қурилишига қанча маблағ сарфланди?

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси маълумотига кўра, 2019 йилда вилоятимизда инвестиция дастури асосида 50 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш, реконструкция ишлари амалга оширилди. Уларнинг 2 таси янги қурилиш бўлса, қолган 48 тасида реконструкция ишларидир. Ушбу дастур асосида 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти (МТТ)га республика бюджетидан 144 969,5 миллион сўмлик маблағ сарфланди.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 89 195,4 миллион сўмлик, жумладан Обод маҳалла дастури асосида 8 та давлат МТТ, «Обод қишлоқ» дастури асосида 20 та МТТларда 55 163,8 миллион сўмлик лойиҳа қиймати асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Лойиҳа қиймати 10 904,6 миллион сўмлик 142 та давлат МТТлари жорий таъмирланди.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан энг оғир шароитда фаолият кўрсатаётган 115 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олиниб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 16 829,0 миллион сўмлик маблағ эвазига сектор раҳбарлари ва корхона-ташкилотлар ҳомийлигида давлат МТТлар биносининг том қисми, иссиқлик тизими, пол ва патолок, таъмирталаб ички ва ташқи ҳожатхоналари, йўлаклари, омборхоналари мукаммал таъмирланди.

Сектор раҳбарлари ташаббуси билан ҳомийлик асосида 6 298,0 миллион сўмлик маблағ ажратилиб, 4 та давлат МТТлари мукаммал таъмирланди.