2020 йилнинг илк 18 соатида 1111 нафар чақалоқ дунёга келди

2020 йилнинг  1 январь соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1111 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (137 нафар) ва Қашқадарё  вилояти (134 нафар) кучли учликни якунлаган. Туғилганларнинг 4 нафари эса  эгизакларни ташкил қилади. Айни пайтда шифокорларимиз уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича  сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 19:00 гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.