2023 йилда Самарқандда 451,5 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади
Бу “Самарқанд вилоятида 2023 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”да белгиланди.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг саксонинчи сессиясида тасдиқланган ушбу дастурга кўра, 2023 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида инвестиция дастурлари, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ҳамда туризмни ривожлантириш соҳаларида жами 451 596 та доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш ўринлари яратиш бўйича прогноз кўрсаткичлари қабул қилинди.
Яратиладиган иш ўринларининг 165 782 таси доимий, 203 360 таси мавсумий ва 82 454 таси норасмий фаолиятни расмийлаштириш ҳисобига яратилади.
Шулардан биргина Инвестиция дастурлари доирасида 1013 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 17 219 та иш ўринлари яратиш кўзда тутилгшан. Бунда тармоқ инвестиция дастурлари ҳисобига 2 245 та, ҳудудий инвестиция дастурлари ҳисобига 14 974 та иш ўринлари яратилади.