Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

21-22 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Республика Гидрометеорология маркази 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрда кундуз куни 8-13 даража илиққача, 22 октябрда кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.