24 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига юбормоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида юқоридаги ҳолат фош этилган. 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзининг яқин алоқадаги ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва унинг қариндошини Канада давлатига юборишни ваъда қилган ҳамда ушбу "хизматлари" эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан жами 24 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Ж.Ш. ушбу сўралган пулнинг бир қисмини, 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далилллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.