27 апрель куни Самарқанд шаҳрида палов фестивали бўлиб ўтади
- 25.04.2019 09:44
- 281
- Саёҳат
Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар бераяпти.
Ушбу ажойиб тадбирни ўтказишдан мақсад фестивалга ташриф буюрадиган меҳмонларига, сайёҳларга ўзбек ошхонасининг шоҳ таоми бўлган паловнинг асрлар оша анъана сифатида давом этиб келаётгани, тайёрланиш жараёнлари, шунингдек, унинг хилма-хил турларини таништиришдан иборат.
Ҳаммамизга маълум, палов ўзбек дастурхонининг шоҳ таомидир.
Тадбир ташкилотчилари фестивални янада қизиқарлироқ қилиб ўтказиш мақсадида нафақат Самарқанд шаҳридан, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам энг маҳоратли ошпазларни таклиф этишган.
Фестивал тадбирлари Самарқанд шаҳридаги "Ҳунармандлар маркази"даги, "Ош маркази"да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқанд шаҳрида 1 тонналик ош тайёрланган эди. Бу йилги фестивалда ошпазларимиз қанча ош дамлашар экан?
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!