35 йил айбсиз қамалиб чиққан америкалик аёлга 3 миллион АҚШ доллари тўланади
Талаба қизни ўлдирганликда айбланиб, 35 йил умрини қамоқда ўтказган Американинг Невада штатидан бўлган аёл айбсиз қамалгани учун 3 миллион доллар товон пули олади. Бу ҳақида NBC News хабар берди.
Таъкидланишича, 68 ёшли Кэти Вудсга товон пули махсус тузилган комиссия чиқарган қарор асосида тўланади.
Иш кўрилиб чиқилган штат ҳудудида бундай хатолар бошқа такрорланмаслигига ишонч билдирилди.
“Ҳеч қанақа маблағ Вудс хонимни бошидан ўтказганларини ўрнини тўлдиролмаса-да, бу (пул) ҳеч бўлмаганда унга ўзи ҳақида ғамхўрлик қилишига кўмак беради”, - деди қарор қабул қилинганидан сўнг адвокат.
Вудс хоним, Рино шаҳридан пул тўланишини талаб қилишда давом этишини эътироф этди. Энди у, уни 1979 йилда руҳий касалликлар шифохонасида жиноятни бўйнига олишга мажбур қилганларнинг ҳаракатлари учун товон пули ундириш истагида.
Вудс хонимга нисбатан чиқарилган дастлабки айблов ҳукми 1980 йилда Невада Олий суди томонидан бекор қилинган, лекин у 1984 йилда қайтадан жавобгарликка тортилган. Вудс хонимни айбсизлиги, ДНК таҳлили натижасида қўлга киритилан исбот тақдим этилгандан сўнг, фақатгина 2014 йилга келиб ўз исботини топди. Уни жиноят содир этилган жойдан топилган тамаки қолдиғидан олишган. 1976 йилда, жиноят қидируви амалиётида бундай усул ҳали мавжуд бўлмаган. Ҳақиқий қотил бошқа бўлиб чиқди.