4 декабрь куни қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади, уни кўриш учун одамлар 9 мингдан 50 минг долларгача пул тўламоқда

Бу ҳақда «Forbes» хабар берди

Маълум қилинишича, Қуёшнинг тўлиқ тутилиши янги ой чиққанида, Ой юлдузни тўсганида содир бўлади. Тутилишнинг асосий босқичи жанубий яримшарда кўринади, ҳодиса асосан Антарктида ва ушбу қитъа яқинидаги ҳудудларга жуда яхши кўринади. Шунингдек, Қуёшнинг қисман тутилишини Атлантика океанининг жанубий қисмидаги айрим оролларда, Жанубий Африка ва Австралияда кузатиш мумкин.

Таъкидланишича, Антарктида яқинидаги бир нечта круиз кемаларида бўладиган тутилишни 2,5 мингга яқин одам кўради. Бунинг учун уларнинг ҳар бири 9 минг доллардан тўлаган. Яна бир кичик гуруҳ одамлар 1 дақиқа 54 сония давом этадиган тутилишни Антарктидадаги Унион музликларида жойлашган хусусий Union Glacier Camp лагеридан кўриши мумкин. У ерга кириш пули 50 минг долларни ташкил қилади.