4,5 миллиард сўмни “еб” юборган қурувчи ва буюртмачига жиноят иши очилди

Бу ҳолат Самарқанд шаҳрида 200 ўринли туғруқхона биносини қуриш бўйича буюртмачи – “Я.Б.Х.” ДУК билан пудратчи “O.A.Ҳ” МЧЖ ўртасида тузилган 31,1 миллиард сўмлик бажарилган ишларнинг назорат ўлчовидан ўтказилганида маълум бўлди.

Гап шундаки, назорат давомида жамият ва буюртмачи корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки қурилиш ишлари тўлиқ бажарилганлиги ҳақида 2025 йил 10 февралда сохта ҳисоб-варақ фактура расмийлаштириб, бажарилмаган 4,5 миллиард сўмлик ишларни қўшиб ёзиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Давлатнинг, халқнинг пули ҳисобсиз деб ўйлаб, жиноят жазосиз қолмаслигини унутиб қўйган бу шахсларга жамиятда қонун устувор, жазо муқаррарлиги эслатиб қўйиладиган бўлди.