528 нафар касаба уюшма ходимига саховат кўрсатилди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят тармоғи томонидан Рамазон ҳайити муносабати билан бир қатор хайрли ишларни амалга оширди.

Меҳнат фахрийларига ғамхўрлик қилиш, ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаол касаба уюшма аъзолари ва фахрийлар ҳамда ишчи техник ходимларни рағбатлантириш, уларга ёрдам бериш мақсадида тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ишлаб келаётган ходимларнинг 528 нафарига 316 млн 800 минг сўмлик моддий ёрдам пуллари, совғалар берилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан оғир бетоб бўлиб ётган, якка ёлғиз, кекса қариялардан 54 нафарининг ҳолидан хабар олинди, кўп болали, яшаш шароити оғир оила вакилларининг 32 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ифтихор Раҳимов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси    Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси.