6 нафар самарқандлик ўқитувчи, актёр, ҳунарманд ва тиббиёт ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбари бугун, 2024 йил 24 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон қабул қилди.

Унга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кўп қиррали ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

 «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан

ЖАЛОЛОВ Ҳожиқурбон - Республика «Уста» уюшмасининг «Голден Ганч Мансуржон» корхонаси ганчкор устаси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

ВАФАЕВА Хадича - фахрий педагог

II даражали «Саломатлик» ордени билан

САЪДИЕВ Зокир Раҳматович - вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология бўлими мудири

«Шуҳрат» медали билан

АБДУЛЛАЕВ Акбар Халилович - вилоят қўғирчоқ театри актёри

 БОЗОРОВ Хуршед Абдуллаевич - Самарқанд давлат университетининг Биокимё институти органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси профессори

 ТОҲИРОВ Рауф Раҳмонович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кошинкор уста.