7 августдан бошлаб Каттақўрғон тумани аҳолисига замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади
2019 йил, 7 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳам электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади. Шуни инобатга олиб, электр ҳисоблагични алмаштириш жараёнида хонадонингизда вояга етган шахснинг иштирокини таъминлашингизни ҳамда имкон қадар олдиндан мавжуд ҳисоблагичингиз кўрсаткичини фото суратга олиб қўйишингизни сўраймиз.
Ҳозирда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани, Зарафшон, Дўстлик, Ургут ва Паст Дарғом туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда. Таҳлилларга кўра, ҳар бир истеъмолчига ўрнатилаётган замонавий ҳисоблагич учун жамият маблағлари ҳисобидан ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади. Шунга кўра, истеъмолчилардан ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмасликларингизни балки, ёрдам беришингизни сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” истеъмолчилардан ушбу ишларни амалга оширишда пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ҳамда Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали маълум қилишингизни сўрайди.