70 миллион сўмлик алимент қарзи қамоққа етаклади

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига жомбойлик B.A.дaн собиқ турмуш ўртоғи О.Л. фойдасига икки фарзанд таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Бу ҳақида суд қарори чиққан бўлишига қарамай, йиллар давомида ота ўз мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келган. Натижада, қарздорлик ҳажми 70 миллион сўмдан ошиб кетган.

Қарздорга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-(4)-моддаси асосида иш қўзғатилиб, 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.