8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Ҳар бир халқнинг бу дунёда борлигини тили, қадриятлари ва давлат рамзлари билдириб турса, яшаш, ишлаш, муносиб дам олиш ҳуқуқларини Конституция қонун билан мустаҳкамлаб, асослаб беради.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси ўзбек давлатчилиги тажрибалари асосида инсонпарварлик тамойиллари, демократия ва ижтимоий адолат, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадини ифодалаши билан алоҳида ажралиб туради.

Аслида, конституция қабул қилиш, жамият қонунларини тузиб, унга амал қилиш тартиби XVII-XVIII асрлардан бошланган бўлса-да, бу қонун –қоидалар Соҳибқирон Амир Темур даврида йўлга қўйилган. Конституциянинг илк белгилари машҳур Темур тузукларида акс этган.

Кўп миллатли юртимизда барча тенг ҳуқуқлилигини ҳар соҳада меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг турмуш тарзидан ҳам билса бўлади.

Тизимимиздаги ташкилотларда, миллий маданият марказларида турли миллат вакиллари фаолият олиб боради. Улар ўз тилларида сўзлашишади, билим олишади, турли маданий-маърифий тадбирлар фаол иштирок этишади. Эътиқод эркинлигига асло дахл қилинмайди. Буни ҳаётбахш Конституциямизнинг “қалбларга манзур жилоси” деб тушунса бўлади.