9 декабрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси ўтказилади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 2020 йил 3 декабрь куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси 2020 йил 9 декабрь куни соат 10:00 да чақирилиши белгиланди.

- вилоятдаги суд органлари фаолиятининг 2020 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахборотлари;

- вилоят прокурори Р.Машариповнинг 2020 йил 9 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда вилоятда йўл қўйилаётган коррупция, айниқса бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва турли суиистеъмолчиликлар билан боғлиқ ҳолатларни соҳалар ва идоралар кесимидаги таҳлили;

- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмоновнинг 2020 йил

9 ойи давомида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг 2020 йил кутилаётган ижроси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши муҳокамасида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг батафсил лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисида ахбороти;

- вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборовнинг вилоятда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган

- чора-тадбирлар тўғрисида ахбороти;

- вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Шукуровнинг вилоятда автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Жумаеванинг вилоятда оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан ҳисоботи;

- вилоятда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарини юритилиши ва ушбу дафтарларга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида;

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзовнинг вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ахволи тўғрисидаги ҳамда вилоят Репродуктив саломатлик маркази директори У.Бобораҳимованинг вилоятда аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш юзасидан қишлоқ шифокорлик пунктларида олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида;

- вилоятда 2021 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш Дастури тўғрисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вилоят бўлими раиси А.Норқўзиевнинг тақдимоти;

- вилоятда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.