96 ёшли узоқ умр соҳиби ўзининг 93 ёшли севгилисига уйланди

Аккра шаҳрида (Гана) 96 ёшли эркак 93 ёшли аёлга уйланди. Lenta.ru бу ҳақда Starr Fm Online сайтига таяниб хабар берди.
Жейм К. Андорфал (James K. Andorful) ва унинг қайлиғи Маргарет Мануэль (Margaret Manuel), 1960 – йилларда танишишган. Улар 50 йилдан бери бирга яшашган ва тўққиз нафар фарзандни вояга етказишган. Севишганлар энди расмий никоҳдан ўтишга жазм этди.
Маросим Ганадаги машҳур “Бешта ўнлик” черковида бўлиб ўтди. Куёв ҳам, келин ҳам меҳробга оппоқ либосларда келишди. Руҳоний вазиятдан фойдаланиб кўпайиб кетган ажралиш ҳолатларини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, илгари никоҳлар кўп ва давомий бўларди, чунки одамлар борига шукр қилиб, бир-бирини тушуниб яшашарди. У мисол тариқасида иккала узоқ умр соҳиблари келин-куёвни келтирди: “Агар жуфтлик бир том остида 50 йилдан узоқ яшашга қодир бўлса, бу улар бир-бирларини тушунишларидан ва севишларидан дарак беради”.
2016 йилда Хитойда 114 ёшли аёл ва 71 ёшли эркак ўртасида никоҳ қайд этилганди, улар қариялар уйида танишишган. Узоқ умр соҳибаси, қайлиғининг унга турмушга чиқиш таклифига узоқ вақт рози бўлмаган, бироқ куёв таслим бўлмаган ва ўз севгилисига эришган.