Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳри йўллари инфратузилмасини яхшилаш бўйича инвестиция киритмоқчи

Бугун Бирлашган Араб амирликларининг Абу-Даби тараққиёт жамғармаси делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонлар шаҳарнинг қадимий қадамжолари ва диққатга сазовор масканларида бўлиб, “Самарқанд сити”да амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Самарқанд шаҳри ҳокими Б.Облоқулов билан шаҳар ички йўллари инфратузилмаси учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокара олиб боришди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.