"Адолат" СДП: Президентликка номзоднинг ишончли вакили жомбойлик сайловчилар билан учрашди
9 июль куни мамлакатимизда муддатидан аввал бўлиб ўтадиган муҳим ижтимий-сиёсий жараён - Президентлик сайлови муносабати билан сиёсий партиялардан Президентликка кўрсатилган номзодларнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашиб, келажакда халқ ва давлат манфаати йўлида амалга оширишни мақсад қилаётган ғоя ва мақсадлари акс этган номзоднинг Сайловолди дастурлари билан таништирмоқда.
Хусусан, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Президентликка номзод сифатида кўрсатилган Робахон Маҳмудованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Музаффара Абдиеванинг Жомбойдаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва вилоят Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, давлат ва жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ишончли вакил дастлаб ушбу сайловолди тадбирларнинг келгусида юртимиз равнақи ва фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига атрофлича тўхталди. Шундан сўнг йиғилганларга номзод ҳақида батафсил маълумот берди. Сайловчиларни Р.МАҳмудованинг халқимиз орзу-истакларига муштарак ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури билан таништирди.