"Адолат" СДП Президентликка Робахон Маҳмудованинг номзодини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Қурултойда делегатлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Маҳмудова Робахон Анваровнанинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясининг номзоди Робахон Маҳмудова ўз Сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини қурултой қатнашчилари эътиборига ҳавола этди.