"Адолат"СДП: Ишончли вакил нарпайлик сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат" социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Музаффара Абдиева Нарпай туманида сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда таълим, тиббиёт соҳаси ходимлари, маҳалла фаоллари, партия аъзолари, депутатлар ҳамда ОАВлар вакиллари иштирок этди.
Учрашув аввалида ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли билан иштирокчиларни таништирди. Сайловолди дастуридан жой олган халқчил ва ҳаётбахш ғоялар, мақсад ва вазифалар, Дастур мазмун ва моҳияти тўғрисида содда, халқона тарзда ҳаётий мисоллар орқали тушунтирди.
Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган учрашув сўнгида сайловчилар қизиққан саволларига ишончли вакил томонидан батафсил жавоблар олди.