Афғонистонда яна АҚШ ҳарбийлари ўлдирилди

Бугун, 26 июнь куни Афғонистонда АҚШнинг икки ҳарбий хизматчиси ўлдирилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Ҳодиса қаерда ва қандай бўлгани ҳақида ҳозирча маълумотлар берилмади.

АҚШ қўшинлари Афғонистонга 2001 йилда Антитеррор операцияларини ўтказиш учун кирган эди ва уларнинг бир қисми ҳанузгача НАТО қўшинлари таркибида бу мамлакатда сақланиб қоляпти.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ҳам Афғонистонда қўлбола бомба портлаши оқибатида АҚШнинг тўрт ҳарбий хизматчиси ўлдирилган эди. Ҳодиса АҚШнинг Баграм шаҳридаги ҳарбий базаси яқинида содир бўлганди.