Африкада ўтказилиши режалаштирилган Олимпиада бошқа вақтга кўчирилди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2022 йили Сенегал давлатида ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпиада ўйинларини 4 йил орқага суришга қарор қилди.

Сенегал Президенти М.Салл илтимосига кўра, мусобақалар 2026 йили мамлакат пойтахти Дакар шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Африкадаги илк Олимпиада ўйинларининг кўчирилишига коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан салбий ҳолатлар сабаб бўлди.

Бундан ташқари, 2020 йилги Токио Олимпиадасининг 2021 йилга, 2022 йилда Пекинда ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларининг кўчирилиши ҳам бу қарорнинг қабул қилинишига таъсир қилди. ХОҚ қисқа вақт ичида бир неча йирик мусобақаларни ўтказиш имконияти чекланган, деб ҳисобламоқда.

2010 йилдан буён ўтказиб келинаётган ўсмирлар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари илк бор Сингапурда бўлиб ўтган эди. 2014 йилги мусобақалар Хитойнинг Нанкин, 2018 йилда эса Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳарларида ташкил этилган.

Дилшод ЎТАМУРОДОВ.