“Afrosiyob” замонавий поездларининг қатнови тикланди

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Afrosiyob” замонавий поездлари фаолиятини тиклагани ва доимги ҳаракат жадвали бўйича қатновни амалга оширишини маълум қилди.

"26 январдан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши темир йўл вокзалларида электр таъминоти қайта тикланганлиги боис “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 765-сонли ҳамда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳар куни ҳаракатланадиган “Afrosiyob” замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади", дейилган хабарномада.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.