Аҳмаджон Мухторов (1936-2000)

Самарқанд шаҳридаги Лолазор маҳалласида таваллуд топган. 1957 йилда Ўзбекистон давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини битирган.

“Зарафшон” газетасида мусаҳҳиҳ, таржимон, адабий ходим, бўлим бошлиғи, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари сифатида ишлаган.

1973 йил 20 июнда «Зарафшон» газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди. 1986 йилдан республика «Қишлоқ ҳақиқати» ва «Сельская правда» газеталарига бош муҳаррир бўлган. 1991 йил 1 январдан “Халқ сўзи” газетаси асосчилари қаторида янги нашрнинг бош муҳаррири вазифасини бажаришга киришди.

Публицистика ва журналистикада Самарқанд мактабини шакллантира олди, тожик ва рус тилларидан кўплаб бадиий асарларни таржима қилди.

Аҳмаджон Мухторов “Газета – ақл қайроғи, кўз чироғи, тил қаймоғи, юрак қийноғи!” деган шиор муаллифи сифатида унга доим амал қилиб яшади.