Ажал кўприги
Сан-Францискодаги «Олтин дарвоза» кўприги нариги дунёга чорловчи кўприк сифатида одамларни даҳшатга солади.
Бу кўприкнинг баландлиги 66 метр бўлиб, 1937 йилда қурилган ва уч ой ўтар-ўтмас ўзининг биринчи қурбонини “сафар”га жўнатган. Уоббер деган кимса ўртоқлари билан бемалол кўприк бўйлаб сайр қилиб юрган, бироқ кутилмаганда ҳеч қандай сабабсиз сувга сакраган.
1973 йилга келиб ўз жонига қасд қилганлар сони 499 кишига етган. Ниҳоят полиция «сакраш»га қасд қилган номзодларни тута бошлаган. Шу тариқа 14 кишини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишган.
Полиция ҳар қанча уринмасин жонига қасд қилганлар камаймаган. 1973 йилнинг охирига келиб уларнинг сони 1700 кишига етган. Ўз жонига қасд қилган мингинчи киши 26 яшарли Эрик Атконсон бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, бу ёш йигит кўприк ўртасида машинасини тўхтатган ва хотиржам кўприк тўсинидан ошиб, ўзини совуқ сув қарига ташлаган.
Ўз жонига қасд қилувчилар жойига айланган кўприк ҳокимиятни ташвишга солмай қўймаган, албатта. Кўприк тўсини олдин бир метр баландликда бўлса, кейин уни бир неча марта баландроқ қилиб кўтаришган. Афсуски, бу чора ҳам иш бермаган. Жонига қасд қилганлар барибир кўприкдан ташлашда давом этган.
Хўш, бу кўприкда қандай илоҳий сир бор? Америкалик парапсихологларнинг бошлари қотган. Ахир кейинги йилда «Олтин дарвоза» кўпригидан 85 киши нариги дунёга йўл олган. Нега айнан шу кўприкдан ўтаётганда одамлар ўз жонига қасд қилади? Олимлар ҳалигача бу сирнинг тагига ета олишмаяпти?
Т.Шомуродов тайёрлади.