Хориж воқеалари қисқа хабарларда: НАТО Трампнинг ғалабаси фонида ваҳима тушмоқда. Исроилда инқироз

🔹 Доналд Трамп ўзининг инаугурациясигача Украинадаги можарога барҳам беришга ваъда берди, бу эса уни қийин танлов олдидан қўяди. Трампнинг маслаҳатчилари бир қатор режалар таклиф қилган ва уларнинг барчаси Киевга тинчлик музокараларини қачон бошлашни ҳал қилиш имконини беради дейилмоқда. Амом бу таклифлар Байден маъмурияти ёндашувидан кескин фарқ қилади. Таклифлар орасида фронт чизиғини музлатиш, қуролсизлантирилган ҳудуд ташкил этиш ва Украинани 20 йил давомида НАТОга қўшилмаслик мажбуриятини юклаш бор.

🔹 Трампнинг Оқ уйга қайтиши аниқ бўлгач, шу кунгача қулаётган Россия фонд бозорида кескин кўтарилиш кузатилмоқда.

🔹 Исроил мудофаа вазири Ёав Галлантнинг ишдан олиниши ортидан юзага келган норозилик тўлқини давом этмоқда. Намойишчилар бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг истеъфосини талаб қилмоқда. Айни пайтда Исроил яна қўшни давлатларга зарбалар бермоқда. Ливан жанубидаги турар-жой биносига уюштирилган зарба натижасида 40 киши ҳалок бўлган, ўнлаб ярадорлар бор.

🔹 Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳуни Ғазо секторидаги ғалабани эълон қилиш ва учинчи томонлар воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказишга таклиф қилиши кутилмоқда.

🔹 Байден Украинага охирги ёрдам пакетини юборишга шошилмоқда. Унинг маъмурияти зудлик билан Украинага қиймати 6 миллиард доллардан ортиқ бўлган сўнгги ёрдам пакетини юборишга тайёр. Кеча у вице-президент Камала Харрис ортидан Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва Трампни Оқ уйда белгиланган санада учрашувга таклиф қилди.

🔹 Американинг Nvidia компанияси капиталлашув бўйича яна Appleни ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринни эгаллади.

🔹 Германия молия вазири, эркин демократик партияси етакчиси Кристиан Линднер ишдан бўшатилди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Линднер яқинда Германияда "янги сайловлар" ўтказишни таклиф қилган.

🔹 АҚШнинг 47-президенти сайлови мамлакат тарихидаги энг қиммат сайлов ҳисобланади - Камала Харрис ва Доналд Трамп ўзларининг сиёсий кампаниясига 3,5 миллиард доллар сармоя киритган. Ушбу маблағларнинг энг катта қисми реклама ва оммавий ахборот воситаларига сарфланган: Харрис миллиард доллардан ортиқ, Трамп эса 750 миллион доллар сарфлаган.

🔹 SpaceX компанияси 18 ноябрь куни дунёдаги энг катта ракетанинг янги синовини ўтказади.