Алимент қистовидан ҳар ой безормисиз? Бунга МИБда ечим бор

Фарзанд таъминоти учун алиментларни олдиндан бир йўла тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш мумкин.
Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Бунда қуйидагилар талаб этилади.
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини Судга бериладиган аризага илова қилиниши лозим бўлади.
Давлат ижрочиси ижро ҳужжати ижроси усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримни олгандан сўнг, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловларни, шу жумладан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилади.
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси.

(t).