Aллергик ринит нима? Уни қандай даволаш мумкин?
Аллергик ринит– буруннинг сурункали ялиғланиши бўлиб, статистик маълумотларга кўра 25 фоиз аҳоли бу касалликка чалинган.
Aллергик ринитнинг асосий белгилари:
• Бурундан тиниқ ва кўп миқдорда оқмалар оқиши.
• Aксириш, терининг қичиши, томоқ оғриғи.
• Бурун битиши.
• Кўзларда ёниш ҳисси
• Давомийлиги 1-2 ҳафтадан ортиқ.
• Юқори бўлмаган ҳарорат.
• Тошмалар.
• Овқат ҳазм қилиш бузилиши.
• Aсабийлашиш
• Тез чарчаш.
Aллергик ринитда белгиланган даволаниш билан бир қаторда гипоаллергик парҳезга риоя қилиш керак. Фндук ва бошқа ёнғоқлар, ерёнғоқ, нок, банан, киви, селдерей, қизил мевалар, қизил олма, газланган ичимликлар, кам-камдан тез-тез овқатланиш ва бошқалар. парҳез қилиш.
Тўғри профилактика ёрдамида ҳужумлар эҳтимолини камайтириш ёки ҳеч бўлмаганда аллергия белгиларининг намоён бўлишини камайтириш мумкин.
Тавсияларимиз қуйидагилардан иборат:
• эрта тонгда ёки ёмғирдан кейин ташқарида юриш керак;
• шамолли ҳавода юришдан бош тортган маъқул;
• ўсимликларнинг фаол гуллаш даврида уйда ва машинада кондиционердан фойдаланинг ва ниқоб кийинг;
• уйни уй кимёвий моддаларидан фойдаланмасдан имкон қадар тез-тез намли ҳолда тозалаш;
• кўчадан келганингизда кийимингизни алмаштиришингиз, қўлингизни ювишингиз, бурун бўшлиғини ювишингиз керак;
• патли ёстиқлар энг яхши синтетик гипоаллергиклар билан алмаштирилади.
Ўз-ўзидан даволамаслик кераклигини унутманг, чунки бу жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Алишер Ҳайитов,
СамДТУ 2-сон оториноларингология кафедраси ката ўқитувчиси, (PhD).