Андижонда қалбаки 100 млн сўм пулларни "ўтказаётган" фуқаролар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А., Х.Р. ва бошқалар қалбаки банкноталарни муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаролар А.К. ва Х.Н.га 2 000 дона қалбаки 50 000 сўмлик купюраларни 57 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.