Ургутда қалбаки 100 минг cўмлик купюраларни чиқарган шахс ушланди

Олинган тезкор маълумотга асосан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйи хонасида, ноқонуний равишда ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилди.

Ушбу шахс ҳам ўзининг яшиш уйида жами 3.500.000 сўм миқдоридаги қалбаки пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Самарақанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.