51,4 млн. сўм қалбаки пул ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди
- 06.10.2021 15:47
- 101
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Ш.С. 100 минг сўмлик купюрадаги жами 48,9 млн. сўм қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида ёнида олиб юрган вақтида ушланди.
Унинг кўрсатувига асосан ижарада яшаб келаётган хонадони кўздан кечирилганда Ш.С.нинг шериклари М.Ў., С.М. ва А.А.лар томонидан компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилган яна 2,5 млн. сўм қалбаки пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа