Қалбаки 5 000 АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
- 18.03.2021 08:00
- 166
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаролар М.Ю., Д.Х., Р.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.га қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 50 АҚШ долларига сотишга келишиб, қалбаки 5 000 АҚШ долларини 2 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Теглар:
қалбаки пуллар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа