Андижондаги кўп қаватли уйда газдан портлаш содир бўлди
- 10.12.2020 16:50
- 108
- Ҳодиса

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 9 декабрь куни соат 01:00 ларда Андижон шаҳар, Қўшариқ даҳасида жойлашган қўп қаватли уйнинг хонадонида табиий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши оқибатида чақнаш келиб чиққан ва яшаш уйининг тахминан 30 квадрат метр қисми ёниб зарарланган.
Чақнаш туфайли турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- 3 соат аввал
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- 3 соат аввал
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Бугун, 17:30
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Бугун, 11:50
- Жамият