Ангела Меркель БМТни ислоҳ қилишга чақирди

Германия канцлери Ангела Меркель келгусида ривожлантириш учун БМТни ислоҳ қилишга чақирди. У бу ҳақда ташкилотга асос солинганининг 75 йиллигига бағишланган БМТ Бош Ассамблеясининг (БА) тантанали йиғилишида сўзлади.

Меркель Германия Федератив Республикаси масъулиятни ўз зиммасига олишга ва бу жараёнда иштирок этишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

“Миллий чегаралар борлигига қарамасдан, глобал муаммолар ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни талаб этади”, деди у коронавирус билан боғлиқ вазиятни назарда тутиб.

Шу билан бирга Германия канцлерининг таъкидлашича, муҳим қарорлар қабул қилиш зарур бўлган кўп ҳолларда БМТ Хавфсизлик Кенгаши “тўсиб қўйилади”.

“XXI асрнинг глобал муаммоларига жавоб қайтариш имконига эга бўлиш учун БМТ янада ривожланиши керак”, деб сўзига якун ясади Ангела Меркель.