Антитаначаларга тест топшириш қанчалик зарур?
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарди:
- Кўпчилик антитаначаларга таҳлил топширмоқда. Бу қанчалик тўғри ва мажбурийми?
- COVID-19 мавжуд инсонларнинг иммун тизими инфекцияга оқсил ишлаб чиқаради ва беморлар қонида ушбу оқсил вирусга ҳужум қилиши мумкин, демак антитаначалар пайдо бўлади.
Қонда антитаначаларнинг топилиши, ҳозирги вақтда COVID-19 бор ёки йўқлигини ёки аввал мавжуд бўлганлигини кўрсатади.
Аниқ таҳлил ўтказиш даволанишга муҳтожларни ёки инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида яккалаш зарур бўлган инсонларни аниқлаш имконини беради.
Аҳоли орасида COVID-19 мавжуд бўлганларни ўз вақтида аниқлай олмаслик (демак ёлғон манфий натижа), ўз вақтида муолажа қилишни кечиктириши ва атрофдагиларга инфекцияни тарқалиш хавфини ошириши мумкин.
COVID-19 мавжуд бўлмаганда нотўғри идентификация қилиш (ёлғон мусбат натижа) кейинчалик беҳуда тест ўтказишга, даволаниш, инсонлар ва уларни яқинларини изоляция қилишга олиб келади.