АҚШ сотаётган газ нархи ва Хитой билан рақобат муҳокама қилинади: Макрон АҚШга расмий ташриф билан борди
- 30.11.2022 12:03
- 85
- Хориж
Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан АҚШга борди. Бугун уни президент Жо Байден қабул қилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Франс-пресс агентлиги.
Макрон Вашингтон Янги Орлеанга ташриф буюришдан олдин пойтахтда икки кун бўлади.
Аввалроқ Макроннинг Вашингтонга ташрифининг асосий мавзуларидан бири АҚШда инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонун бўлиши хабар қилинганди. Макрон Америка етакчисини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид ва “дўстона муносабатда бўлмаган” қонунни юмшатишга ишонтиришга ҳаракат қилиши кутилмоқда. Икки давлат раҳбарларининг музокараларида АҚШнинг Европага сотаётган газ нархи ва Хитой билан рақобат масаласи ҳам муҳокама қилинади.
Франция президентининг АҚШга ташрифи 2 декабрга қадар давом этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа