АҚШда чўчқа юраги трансплантацияси қилинган одам вафот этди

Дэвид Беннет – тарихда чўчқа юраги кўчириб ўтказилган биринчи одам эди. У гени ўзгартирилган ҳайвоннинг органи билан икки ой яшади.



Шифокорлар ўлим сабабини аниқлашмади. Беннетнинг аҳволи оғирлашиши ўтган ҳафта бошланган.

Роберт Монтгомери, трансплантация бўйича жарроҳ:

"Биз оптимист бўлиб қоламиз ва ксенотрансплантация органлар етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиши мумкинлигига умид қиламиз, чунки ҳар йили АҚШда трансплантацияга етмасдан 6000 га яқин одам вафот этади".

Беннет жуда оғир хасталикдан азият чекарди ва бир қанча йирик тиббиёт марказлари унинг аҳволи яхшиланишига умидсизланиб унга юрак трансплантациясини рад этишди. Шунинг учун ксенотрансплантация унга сўнгги имкон эди.