АҚШда кенг кўламли иқтисодий инқироз бошланди

Бу ҳақида Американинг энг йирик инвестиция банки Bank of America эълон қилди.

Молиявий ташкилотнинг етакчи таҳлилчиси Мишел Мейернинг сўзларига кўра, Америка иқтисоди рецессиядан (иқтисодий пасайиш) қутула олмади. Инқирознинг асосий сабаби деб коронавирус пандемияси кўрсатилмоқда.

Мейер Америкада ишсизлик сони ортишини тахмин қилмоқда. Жумладан, унинг фикрига кўра, иккинчи чоракда ишсизлар сони ойига бир миллионга ошади. Умимий ҳолатда ишсизлар сони 3,5 миллион нафарни ташкил этади.

Bank of America мутахассисларининг тахминига кўра, мазкур инқироз кучли бўлмайди ва қисқа муддатда ниҳоясига етади.

“Қулаш (ялпи ички маҳсулот) ўта кучли бўлишига қарамасдан, бизнинг фикримизча, у узоқ давом этмайди”, деди Мейер.