АҚШда коронавирусдан вафот этганларнинг бири самарқандлик хонанда
- 07.04.2020 14:23
- 2278
- Хориж
Бугун, Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга таяниб, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик коронавирус инфекциясидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Улардан бири Қўшма Штатларда кўп йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган хонанда Рустам Ҳожимуҳамедов, "Қурбон ўлам" қўшиғини илк айтган бобомиз Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловдан кейин энг юксак овозда айтган қўшиқчи, деб ёзмоқда журналист Карим Баҳриев Facebookдаги саҳифасида.
Асли самарқандлик хонанда Рустам Ҳожимуҳамедов 51 ёшда бўлган.