Арча қуришига нима сабаб бўлади?

«Арча унсимон» қурти зараркунанданинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади ва улар барча ер устки қисмлари билан озиқланади.

Катталиги 2-3 миллиметр бўлган бу қурт сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлиб, март-апрель ойларида пайдо бўлади. Уларнинг тухум қўйиши май-июнь ойларида кузатилиб, ўртача 280 тагача тухум қўяди.

«Арча унсимон» қуртини аввало, ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиб, қурт тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойга кўчириш мумкин эмас.

Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб, унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиш шарт.

Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш) лозим.

Кимёвий препаратлардан “Би-58”, “Багира”, ва “Атилла”дан фойдаланиш тавсия қилинади.

Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб бориш керак.

Акрам ФОЗИЛОВ,

вилоят Ўсимликлар карантини

давлат инспекцияси ахборот хизмати.