Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари санаси эълон қилинди
Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари 20 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда республика бош вазири Никол Пашинян "Обод Арманистон" мухолифат фракцияси раҳбари Гагик Царукян билан музокаралардан сўнг маълум қилди.
Facebookдаги саҳифасида ҳукумат раҳбари: "Сайловлар - ҳозирги ички сиёсий вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли" деб таъкидлади.
Пашинян, шунингдек, "Маърифатли Арманистон" мухолифат фракцияси раҳбари Эдмонд Марукян, ҳукмрон "Менинг қадамим" фракцияси ва президент Армен Саркисян билан музокаралар ўтказди. «Ватанни қутқариш ҳаракати» эса сайловларга Пашинян иштирокисиз тайёргарлик билан шуғулланадиган техник кабинет тузишни талаб қилмоқда.
"Парламентдаги ҳукуматга яқин блок, гарчи бироз қисқартирилган вариантда бўлса ҳам ўзини ўзи кафолатлаши мумкин. Аммо мухолифат собиқ коррупциялашган вазирлар маҳкамаси билан алоқаси туфайли маълум даражада обрўсизланмоқда. Бу унинг аксарият вакиллари янги қонун чиқарув органига кириш учун етарли овоз тўплай олмаслигини англатади" дейди эксперт Ричард Григосян.
Тоғли Қорабоғ учун Озарбайжон билан урушда мағлуб бўлганидан сўнг, Арманистон чуқур ички сиёсий инқирозни бошдан кечирмоқда. Амалдаги ҳукумат бунда ўзининг ўтмишдошларини, мухолифат эса мамлакатнинг амалдаги раҳбариятини айбламоқда.