Аскарлар конституциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолати бўлган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, ҳарбий қисм командири, подполковник Камолиддин Тошпўлатов мамлакатимиз тараққиётида, эркин фуқаролик жамияти қуришда Бош қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни даврнинг ўзи тақозо этаётганига тўхталди.

- Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақидаги маълумотлар билан интернет орқали танишиб боряпман, - дейди оддий аскар Иброҳим Омонов. - Бугунги тадбирда асосий ҳужжатга киритилаётган ўзгартишлар, уларнинг аҳамияти оддий, содда усулда тушунтириб берилди. Бизни қизиқтирган саволларга аниқ жавоб олдик. Бу эса ҳуқуқий ва сиёсий билимларимизнинг янада ошишига хизмат қилди.

Тадбирда фаол иштирок этган аскарларга китоблар совға қилинди.